Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд саммитини кенг ёритишимизда барча имконият яратилган
14:04 / 2022-09-15

Айни пайтда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити юзлаб маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда.

Маълум бўлишича, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишини ёритиш мақсадида дунёнинг етакчи ахборот платформаларида фаолият юритаётган 250 дан зиёд журналист ва блогерлар мамлакатимизда бўлиб турибди.

Россиянинг “Sputnik” ахборот агентлиги вакили Денис Болотский ЎзА мухбирига берган интервьюсида юқори даражадаги анжуман тўғрисида материаллар узатишда барча шароит яратилганини таъкидлади.

– Самарқанд саммити матбуот марказида мавжуд бўлган ўзига хослик ва бундай жиддий тадбирга тайёргарлик юқори эканини кўриш мумкин. Репортажларимда воқеалар ривожи билан бирга маҳаллий аҳолининг ҳаётини уйғун тарзда кўрсатиш мен учун жуда муҳим.

Делегациямиз кеча Регистон майдонида бўлди, диққатга сазовор меъморий жойларни кўрдик ва суратга олдик. Саммит туфайли хавфсизлик таъминланганига қарамай, сайёҳлар ҳудуд гўзаллигидан баҳраманд бўлишига ҳеч қандай тўсқинлик йўқ.

Тадбирни атрофлича ёритишимиз, ташкилот нуфузи ортишига хизмат қиладиган материаллар тайёрлаш учун барча имконият ишга солинган. Давлат раҳбарлари ташрифига оид фотолавҳа ва видео репортажлар тезкор бериб борилмоқда.

 

Б.Худойбердиев,
ЎзА