Самарқанд саммитида ШҲТ кун тартибида иқлимга оид масалалар муҳокама қилинади
Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлар кенгаши йиғилишида иқлим ўзгаришларига қарши чоралар кўриш бўйича баёнот лойиҳаси муҳокама қилинди ва келишиб олинди.
– ШҲТ доирасида бу борадаги баёнот биринчи марта қабул қилинмоқда. Бу ташкилотнинг минтақавий ва глобал иқлим мавзусини шакллантириш ва амалга оширишда фаол иштирокчи бўлиш истаги ҳамда тайёргарлигини кўрсатади. Хусусан, ҳужжатда ШҲТга аъзо давлатларнинг ушбу соҳадаги асосий халқаро ҳуқуқий механизмлари-БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси ва Париж битими низомларини самарали амалга ошириш масалаларига умумий ёндашувлари ўз ифодасини топган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Юсуф Қобулжонов.
ЎзА