Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд саммити матбуот маркази иш бошлади
17:33 / 2022-11-09

10-11 ноябрь кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилади.

Унда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон президентлари, Венгрия Бош вазири ҳамда Туркманистон Халқ маслаҳати раиси қатнашади.

Бугун, 9 ноябрь куни саммит доирасида бир қатор муҳим учрашувлар ўтказилмоқда.  

Шунингдек. бугун Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг Самарқандга ташриф буюриши кутилмоқда.

Ушбу халқаро тадбир тафсилотларини чет мамлакат ва юртимизда кенг ёритиш учун 240 дан ортиқ хорижий ва 300 дан зиёд маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюрган. Бу мазкур тадбир довруғининг бутун дунёга таралишидан дарак беради.

Маҳаллий ҳамда чет эллик журналистларнинг фаолият кўрсатишлари, турли тадбирлардан тезкор материаллар тайёрлашлари учун зарур шарт-шароитларни яратилган. Маатбуот маркази ташкил этилган.

9 ноябрь куни Матбуот маркази ўз фаолиятини расман бошлади. Марказда замонавий компьютер, юқори тезликка эга интернет, wi-fi тармоғи ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун зарур барча қулайликлар яратилган.

З.ЖОНИБЕКОВ, Н.АБДУВОИТОВ(сурат), ЎзА