Самарқанд музейларида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда
2 августдан Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек музей-расадхонаси, Ўлкашунослик музейи, Ўзбекистон маданияти тарихи, «Афросиёб» музейларида қисқа муддатли таъмирлаш-тиклаш ва кўргазмаларни янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан мазкур музейларнинг айрим кўргазмалари фаолиятида маълум муддатли ўзгаришлар бўлади.
Маълум қилинишича, таъмирлаш ва янгилаш ишлари маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳларни музейларга кўпроқ жалб қилиш, юртимиз тарихига оид ашёларни кенг намойиш этиш мақсадида амалга ошириляпти.
М. Каримова, ЎзА