French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд мактабларида ҳам янги ўқув йили тантанали бошланди
11:47 / 2023-09-04

ФОТОРЕПОРТАЖ

Юртимиздаги барча умумтаълим мактабларида бўлгани каби бугун Самарқанд вилоятидаги икки мингга яқин таълим муассасасида “Биринчи қўнғироқ” тадбири ўтказилди.  

Самарқанд шаҳридаги 58-умумтаълим мактабида ҳам янги ўқув йили бошланишига бағишланган тантанали тадбир “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ташкил этилди.  

[gallery-13423]

Ёзги таътилдан сўнг жонажон мактаб қучоғига қайтган ўқувчилар илм уммонида юксак марраларни забт этишга шайланган бўлса, мактаб остонасига биринчи қадами қўйган 95 нафар ўғил-қиз илк бор қўлига қалам тутди. Уларга ўқув қуроллари жамланган “Президент совғаси” ўқитувчилар ва ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, фахрий устозлар, маҳалла фаоллари иштирокида тантанали топширилди.  

Биринчи қўнғироқ садолари остида мактабда “Мустақиллик дарслари” бошланди.  

 

Алишер ИСРОИЛОВ(сурат),ЎзА