Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Самарқанд – маданият чорраҳаси"
21:40 / 2025-03-21

Самарқанд шаҳрида ана шу номдаги V инклюзив Марказий Осиё санъат, ҳунармандчилик, театр ва кино фестивали бошланди.

Беш йилдан буён Наврўз байрами кунларида анъанавий тарзда ташкил этилаётган мазкур фестивалда даун синдромига чалинган болалар ўзларининг ижодий ишлари билан қатнашмоқда.  

[gallery-22400]

Фестивалда кино, театр, рассомлик, ҳунармандчилик каби ўнга яқин йўналишларда танловлар, маҳорат сабоқлари ўтказилмоқда.  

Шунингдек, тадбирда Россия, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон ва республикамиз ҳунармандларининг кўргазмаси ташкил этилган.  

Фестиваль 23 мартгача давом этади.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари