Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида «Методик марафон» ташкил этилди
10:18 / 2024-05-09

Жорий йилнинг 6–8 май кунлари Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази, Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқарма билан ҳамкорликда «Малакали устоз – миллат кўзгуси» мавзусидаги семинар-тренинглар ўтказилди.

Унда ўқиш саводхонлиги йўналиши бўйича баҳолашдаги замонавий ёндашувлар ва унинг мактаб таълимига татбиқ этиш, «PISA» халқаро баҳолаш тадқиқотига тайёрланишда ўқувчиларда матн билан ишлаш кўникмасини шакллантириш, «PIRLS» тадқиқоти мисолида ўқиш саводхонлиги даражаси ва уни ошириш йўллари каби мавзуларда маърузалар қилинди.

Шунингдек, табиий-илмий саводхонликни ривожлантириш мақсадида ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини оширишда педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш, «PISA 2022» натижалари: таълимдаги халқаро таҳлил ҳамда «TIMSS» халқаро тадқиқоти топшириқлари мисолида табиий фанларни ўқитишда ўқувчиларда 4К кўникмаларини шакллантириш усуллари каби мавзулар бўйича тақдимотлар қилинди.

Математик саводхонликни ривожлантириш учун эса ўқитишнинг интерфаол усуллари ва замонавий педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш, «PISA» тадқиқотларида математик танқидий фикрлашни ўргатиш, «TIMSS» халқаро тадқиқоти мисолида ўқувчиларнинг критик ва креатив фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш орқали математик саводхонлигини ошириш каби мавзулар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Машғулотлар интерактив кўринишда ташкил этилди ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

Бу каби «Методик марафон»лар жорий йилнинг январь ойида бошлаб ўтказиб келинмоқда ва йил якунига қадар 100 минг нафардан ортиқ ўқитувчиларни қамраб олиш режалаштирилган.

ЎзА