Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд делегацияси Қозонда 202 миллион долларлик шартномалар имзолади
07:17 / 2023-10-06

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига расмий ташрифи доирасида Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида Ўзбекистон-Россия ҳудудлараро ҳамкорлиги бўйича III форум ўтказилмоқда.

Мазкур форумда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги вилоят делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси ҳамда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари ҳамда 20 дан ортиқ ишбилармонлар Россия Федерациясининг ҳудудлари билан икки томонлама манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича музокаралар олиб борди.  

Икки кун давомида улар россиялик тадбиркорлар билан тиббиёт, таълим, тўқимачилик ва енгил саноат соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик бўйича келишувларга эришди.  

Делегациянинг ташрифи давомида умумий қиймати 202 миллион АҚШ доллари, жумладан, инвестициялар соҳасида – 152 миллион АҚШ доллари ва экспорт бўйича – 50 миллион АҚШ доллари миқдорида келишувлар ишлаб чиқилди.

Ғ. Ҳасанов, ЎзА мухбири.