Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Тошкент филиалига директор тайинланди
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг тегишли буйруғи билан ветеринария фанлари доктори, профессор Йўлдошев Нурбек Эргашевич Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Тошкент филиали директори лавозимига тайинланди.

Нурбек Йўлдошев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ветеринария дори воситалари ва маҳсулотларни синовдан ўтказиш давлат илмий назорат маркази директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
У ветеринария ва чорвачилик соҳасида илмий ва амалий тажриба эга бўлиб, узоқ йиллар ветеринария ва қоракўлчилик тармоғида масъул вазифаларда фаолият юритган.
ЎзА