Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд давлат университетида Нобель мукофоти соҳиби номидаги илмий лаборатория очилди
19:55 / 2023-05-03

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети кимё факультетида Нобель мукофоти соҳиби Азиз Санжар номидаги замонавий анализ усуллари илмий лабораториясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Профессор Азиз Санжар АҚШда яшаб, Шимолий Каролина университетида илмий фаолият билан шуғулланувчи машҳур турк биокимёгаридир. Олим охирги 20 йилда саратон билан зарарланган ҳужайранинг DNK тизимини тузатишнинг биокимёвий механизмларини ишлаб чиққан ва ушбу тадқиқоти учун 2015 йилда кимё фанлари бўйича Нобель мукофотига лойиқ кўрилган.  

– Лаборатория энергодисперсион рентген флуоресцент спектрометр, электрон ютилиш спектрофотометри, кукун рентген дифрактометри каби саккиз турдаги замонавий қурилмалар билан жиҳозланган, – деди Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов. – Илмий лабораторияда халқ хўжалигининг кимё, фармацевтика, тиббиёт, озиқ-овқат саноати, биологик тадқиқотлар, кончилик каби соҳаларида тадқиқотлар олиб бориш имконияти мавжуд. Шунингдек, меҳмонлар молекуляр биотехнологиялар ва замонавий ботаника асослари ҳамда виварий, биофизиологик, биокимёвий тадқиқотлар илмий лабораториялари билан танишди.  

[gallery-11720]

Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Нобель мукофоти соҳиби Азиз Санжар, олий таълим муассасалари ректорлари ва профессор-ўқитувчилар қатнашди. Эртага Самарқанд давлат университетида Нобель мукофоти соҳиби Азиз Санжар “Мия саратонини даволашнинг инновацион усуллари” мавзусида маъруза қилиши кўзда тутилган.  

Ғ.ҲАСАНОВ, 
А.ИСРОИЛОВ (сурат), 
ЎзА.