Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд давлат университетида 95 фоиз талаба турар-жой билан таъминланди…
19:02 / 2022-02-08

Мамлакатимиздаги олий таълим даргоҳларида бир ой давомида профессор-ўқитувчилар талабаларга белгиланган тартибда дарс машғулотларини масофавий тарзда олиб борди. Олий таълим вазирлиги ўқув юртларидаги таълим жараёнларини 7-24 февраль оралиғида босқичма-босқич анъанавий шаклга ўтказилишини маълум қилди.

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида ҳам 7 февралдан бошлаб, анъанавий таълимга қайтиш жараёнлари бошланди.

– Вазиятдан келиб-чиқиб бир ой масофавий тарзда дарслар бўлиб ўтди, – дейди Самарқанд давлат университети юридик факультети талабаси Гулчеҳра Бешимова. – Шу муддат мобайнида онлайн платформаларда дарс машғулотларини олиб бордим. Бундан ташқари, уйда мустақил тарзда имтиҳонларга тайёргарлик кўрдим. Мен ўзим Навоий вилоятиданман. Университет маъмурияти бизнинг ўқиш ва яшашимизга бефарқ эмас. Тюторларимиз бизни яхши кутиб олишди. Биринчи ўринда турар-жой муаммоларимизни ҳал қилиб беришди. Биз бундан ниҳоятда хурсандмиз…

Асадбек Абдуалимов, Самарқанд давлат университети математика факультети талабаси:

– Мен биринчи босқичда таҳсил оламан. Тўрт ой давомида университет ҳаётига эндигина мослашганимизда масофавий таълим бошланди. Ноилож, бунга ҳам кўникдик, лекин, мен учун анъанавий таълим маъқулроқ. Мана бугун анъанавий таълимга қайтдик. Менда турар жой билан боғлиқ муаммо бор эди. Шу масалани тюторим Шавкат Тешаевга айтган эдим, бирпасда ижарада яшашим учун уй топиб беришди. Энг асосийси, турар жойим факультетимиздан узоқда эмас. Қолаверса, ижара уйнинг барча шароитлари бор ва арзон нархда…

Мусурмон Ҳотамов, Самарқанд давлат университети талабаларнинг турар-жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлими ходими:

– Самарқанд давлат университетида саккиз ярим мингга яқин талабанинг турар жойга эҳтиёжи бор. Мана онлайн дарсдан анъанавий таълим шаклига ҳам қайтилди. Бир ярим минг нафар ўғил-қизни талабалар турар жойига, уч ярим мингга яқин талабаларни ижарага жойлаштиришга муваффақ бўлдик. Тўрт мингдан зиёдроқ талабамиз эса, қариндошиникида яшайди. Буларнинг барчаси назоратга олинган. Ҳозирча 95 фоиз талабамиз турар-жой билан тўлиқ таъминланди ва бу жараён давом этмоқда.

Беҳруз Шамсиддинов

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими