Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд давлат университети олимларининг лойиҳалари стартап лойиҳалар рўйхатига киритилди
13:43 / 2022-07-20

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 июлдаги “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан 2022-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш ва стартап лойиҳалар рўйхатига Самарқанд давлат университети олимларининг 720 миллион сўмлик 2 та инновацион ва 1 та стартап лойиҳалари киритилди.

Шунингдек¸ 2022-2023 йилларда олий таълим ташкилотлари томонидан янги ишланма ва технологияларни яратиш ва жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш дастуридан Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчиларининг 10 миллиард 742 миллион сўмлик 18 та лойиҳаси ўрин олди. 

2023-2026 йилларда олий таълим муассасалари томонидан амалга ошириладиган "драйвер" инновацион лойиҳалар рўйхатига Самарқанд давлат университети олимларининг 12 миллиард 200 миллион сўмлик 5 та инновацион лойиҳаси киритилди. 



Гулноза Бобоева, ЎзА