Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд давлат тиббиёт университети талабалари АҚШда ўқиш ва ишлаш имкониятига эга бўлади
16:34 / 2024-07-11

Самарқанд давлат тиббиёт университети АҚШнинг Вебстер университети билан бир неча йилдан буён ўзаро ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жумладан, икки муассаса ўртасида «Тиббий биология» ва «Олий ҳамширалик» бўйича малакали мутахассисларни Америка стандартлари асосида тайёрлашга кўмаклашиш ҳақида келишиб олинган эди.

Мазкур келишув доирасида Самарқанд давлат тиббиёт университети Ўзбекистон олий тиббий таълим муассасалари ичида биринчилардан бўлиб Вебстер университети билан ҳамкорликда «Ҳамширалик иши» йўналиши бўйича қўшма таълим дастурини амалга ошириш бўйича уч томонлама меморандум имзоланди. Меморандумга кўра, 2024-2025 ўқув йилидан 3+1 шаклидаги «Ҳамширалик иши» қўшма таълим дастури амалга оширилиб, СамДТУ талабалари АҚШнинг нуфузли университетида таҳсил олиш ҳамда малакаларини ошириш имкониятига эга бўлади.  

Таъкидлаш жоизки, Самарқанд давлат тиббиёт университети ва Вебстер университети ўртасидаги мазкур қўшма таълим лойиҳаси мамлакатимиз тиббиёт олийгоҳлари ичида биринчи бўлиб, талабаларимизнинг жаҳон стандартлари асосида тиббий билим олишлари ва рақобатбардош мутахассислар бўлиб етишишларига кўмак беради.  

Қўшма таълим дастурига қабул жараёнлари жорий йилнинг август ойида бошланади.

Моҳигул Қосимова, ЎзА