«Samarqand ATF 14 & under» турнирида теннисчиларимиз тенгсиз
Самарқанд шаҳрида теннис бўйича йигитлар ва қизлар ўртасида ўтган «Samarqand ATF 14 & under» турнири якунланди.
Турнирнинг қизлар ўртасидаги яккалик баҳсларида Вероника Жепарова, Самира Камалова ҳамда Мария Кимёгарова каби ёш теннисчиларимиз шоҳсупага кўтарилди. Жуфтлик беллашувларида Самира Камалова ва Вероника Жепарова бош совринга эга чиқди.
Ўғил болалар орасида Ҳамиджон Мансуров, Маҳмудбек Бекназаров ва Сарвар Отабоев ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олган бўлса, Сарвар Отабоев ҳамда Маҳмудбек Бекназаров тандеми ғолиб бўлди.
Мусобақа якунида, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА