Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарали таълим амалиёти, муаммолари ва истиқболлари муҳокама этилди
16:29 / 2024-05-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз давлат педагогика институтининг бошланғич таълим факультети томонидан “Бошланғич таълим: самарали таълим амалиёти, муаммолари, истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.  

Халқаро илмий-амалий конференцияда мамлакатимиз ҳамда Россия, Польша, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатлардан етакчи олимлар, юртимизнинг турли нуқталаридан 100 дан зиёд соҳанинг профессор-ўқитувчилари ҳамда ёш тадқиқотчилари  онлайн ва офлайн тарзда ўз маърузалари билан иштирок этди.  

Ушбу нуфузли конференция маънавий баркамол ёшларини тарбиялаш, уларда интеллектуал ва жамиятга фойдали бўлган кўникмаларни ривожлантириш, шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг янги тараққиёт йўналишига бағишланган илмий ва амалий ишларни ўрганиш, ўзлаштириш ҳамда мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ва ечим топишга кўмаклашиш мақсадига қаратилган.  

Халқаро конференция мажлисидан сўнг “Бошланғич таълим тизимини ривожлантиришнинг замонавий асослари”, “Олий ва профессионал таълим муассасаларида таълим мазмуни, сифати, таълим дастурлари, технологияларини ривожлантириш”, “Бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий малакасини ошириш. Самарали ўқитиш тажрибаси” ва “Бошланғич таълимда интеграцион ёндашув” шўбаларида илмий муҳокама жараёнлари олиб борилди. Унда мамлакатимиз ҳамда хорижлик экспертлар ўз маърузалари билан қатнашди.  

[gallery-17489]

Анжуман якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан умумий таклиф ва хулосалар тайёрланди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА