English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарадорлик ва иқтисодий салоҳият
14:41 / 2015-11-12

Мамлакатимизда қайта ишлаш корхоналарини модернизация қилиш, илғор технологияларни жорий этиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бермоқда.

Мамлакатимизда қайта ишлаш корхоналарини модернизация қилиш, илғор технологияларни жорий этиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бермоқда.

Хоразм вилояти Урганч туманидаги “Тилло домор” хусусий корхонаси бундан 15 йил аввал 7 нафар ишчи билан кунига 200 литр сут маҳсулоти тайёрлашни йўлга қўйган эди. Айни пайтда корхонада етмишга яқин ишчи меҳнат қилмоқда ва йигирмага яқин турда юқори сифатли сут маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда.

9c.jpg

Корхона раҳбари Умарбек Шариповнинг айтишича, бу ерда кунига ўртача 10 тонна сут қайта ишланаётир. Сут етказиб бериш бўйича 15 фермер хўжалиги билан шартнома тузилган.