Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарадорлик сарҳисоби
15:37 / 2026-01-07

Бухоро вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармасида йил якунлари ва янги йилдаги долзарб вазифаларга бағишланган муҳокама йиғилиши бўлди. Йиғилишни вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Ҳафиза Ортиқова олиб борди.

Таъкидланганидек, мамлакатимиз халқ хўжалигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, оила ва хотин-қизлар тизимини ривожлантириш, юртимиз хотин-қизларининг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, миллий ва оилавий қадриятларни асраш ва ривожлантириш, маънавиятини юксалтиришда якунига етган йилда эришилган муваффақиятлар билан бирга йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланди. 

Ўтган йил бошидан вилоятнинг шаҳар ва туманларида штаблар фаолияти йўлга қўйилди. “Маҳалла еттилиги” масъуллари ишчи гуруҳлари билан биргаликда анкета-сўровнома асосида уйма-уй юриб, хатлов ишларини олиб борди. Хатлов жараёнида вилоятдаги мавжуд 516 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 443 минг 689 та хонадон қамраб олинган. 

Айни кунда вилоятда 471 минг 122 нафар 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қиз умргузаронлик қилаётган бўлиб, хатлов жараёнида 458 минг 351 нафарнинг ижтимоий муаммолари ва таклифлари ўрганилган. Хатлов жараёнида турли сабабга кўра 30 ёшдан юқори бўлган 12 минг 771 нафар хотин-қиз сўровномада қатнашмаган. 

Хатлов якунига кўра, вилоятда 6 та тоифага кирувчи, жами 61 минг 537 нафар хотин-қиз ижтимоий яшаш тарзига биноан “Аёллар дафтари”га киритилган. Ўрганишларга мувофиқ тоифаларга киритилган хотин-қизлар ижтимоий муаммоларини бартараф этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш йўлга қўйилган. Вилоятдаги шаҳар ва туманларнинг “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, “маҳалла еттилиги” бор куч ва имкониятларини ижрога йўналтирган. 

Жумладан, 2025 йил 1 сентябрга қадар “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичига киритилган 61 минг 537 нафар хотин-қизнинг деярли барчасига амалий ёрдам кўрсатилди. Шулар қаторида 39 минг нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизнинг бандлиги таъминланган. Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қиздан 3 минг 815 нафарига банк имтиёзли кредитлари ажратилган. Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизнинг 8 минг 411 нафарига “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдамлар ажратилган. Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизнинг 1925 нафарига бир марталик ёрдамлар кўрсатилган. 

Йиғилишда самарали меҳнат қилган ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари ва шаҳар-туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари, ҳамкор ташкилотларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.