French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самара ва Екатеринбургдан икки мингга яқин фуқароларимиз махсус поезд рейслари орқали олиб келинди
10:42 / 2020-09-15

Махсус поезд рейслари орқали Самара ва Екатеринбургдан икки мингга яқин юртдошимиз олиб келинди дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.


Махсус поезд рейслари орқали Самара ва Екатеринбургдан икки мингга яқин юртдошимиз олиб келинди дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

Унда айтилишича, Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Самара вилоятидан, шунингдек, Екатеринбургдан олиб келиш учун «Тошкент–Кинел–Тошкент» ҳамда «Тошкент–Екатеринбург–Тошкент» темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган.

“Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 12 сентябрь куни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ поезди 834 нафар юртдошларимиз билан «Кинел» станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

Мазкур поезд бугун эрта тонгда Самарқанд шаҳрига етиб борди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда вилоятдаги карантин зоналарига етказилди.

Шунингдек, 847 нафар юртдошларимиз билан 12 сентябрь куни Екатеринбургдан Ўзбекистонга жўнаган поезд ҳам бугун эрта тонгда Тошкент шимолий вокзалига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди”, дейилади хабарда.

photo_2020-09-15_10-42-21.jpg