English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​Самарқандлик ўттиз нафар нуроний тақдирланди
08:10 / 2020-09-01

Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида Самарқанд вилоятида истиқомат қилаётган бир гуруҳ фаол нуронийлар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.


Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида Самарқанд вилоятида истиқомат қилаётган бир гуруҳ фаол нуронийлар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. 

Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов фидойи фахрийларни байрам билан табриклаб, вилоят ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърфий ҳаётида кўпни кўрган нуроний отахон ва онахонларнинг ўз муносиб ўрни борлигини эътироф этди. Айниқса, ёшлар таълим тарбиясида уларнинг ҳаёт йўли, панд-насиҳатлари катта ибрат мактаби эканлигини эътироф этди. 

photo_2020-08-31_17-14-22 (2).jpg

Шундан сўнг 30 нафар фахрийларга турли даражадаги “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ва белгиланган пул мукофотлари топширилди. 

– Бу йил 73 ёшга тўлдим, бутун умрим қишлоқ хўжалиги соҳасида ўтди, – дейди III даражали “Меҳнат фахрийси” нишони соҳиби ургутлик Абдузойир Зиёев. – Жамоа хўжалигига ҳам, кейинчалик фермер хўжалигига ҳам раҳбарлик қилдим. Бугун ишимни фарзандларим, набираларим давом эттирмоқда. Лекин ҳамон уларга ўз тажрибаларимни ўргатиб келяпман. Бугунги эътирофдан бошим осмонга етди. Бу биз нуронийларга ғайрат бағишлайди.