English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандлик талабалар финал босқичида қатнашади
04:10 / 2019-10-29

Самарқандда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиб келинаётган анъанавий “Универсиада“ спорт ўйинларидан ўрин олган қўл тўпи баҳсларининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.


Самарқандда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиб келинаётган анъанавий “Универсиада“ спорт ўйинларидан ўрин олган қўл тўпи баҳсларининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Унда Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари талабалари финал босқичи йўлланмаси учун курашди.

Ҳудудий босқичнинг ҳар икки баҳсида - йигитлар ва қизлар ўртасида ҳам самарқандлик спортчилар ғалаба қозониб, финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

-Жамоамиз билан финал босқичида ҳам ғолибликни қўлга киритишни мақсад қилганмиз, - дейди Самарқанд давлат университети талабаси Моҳира Муяссарова. - Буни ҳудудий босқичдаги ўйинларимизда исботладик, деб ўйлайман. Энди финал босқичи ўйинларига янада масъулият билан тайёргарлик кўриб, бизга билдирилаётган ишончни оқлаймиз.

photo5312487624889445586.jpg