Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандлик тадбиркорларнинг 1 триллион 385 миллион сўмлик кредитлари муддати узайтирилди
16:32 / 2020-06-04

Шу мақсадда жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 4068 та хўжалик юритувчи субъект 1,6 триллион сўм миқдорида молиялаштирилди.


Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг бугун ўтказилган тўққизинчи сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг коронавирус пандемиясига оид фармон ва қарорлари ижроси юзасидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш борасида кўрилаётган чоралар самарадорлиги юзасидан Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи О.Тўхтаев ҳисобот берди.

Таъкидландики, банклар фаолиятининг бугунги кундаги асосий йўналиши тадбиркорлар фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш орқали коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга бўлган салбий таъсирини юмшатишга қаратилган.

Шу мақсадда жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 4068 та хўжалик юритувчи субъект 1,6 триллион сўм миқдорида молиялаштирилди.

Жумладан, озиқ-овқат соҳасида 277 лойиҳа учун 181 миллиард сўм, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 3306 лойиҳага 133,7 миллиард сўм, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида 13 лойиҳага 32,1 миллиард сўм ажратилди.

Бундан ташқари, хорижий кредит линияларини жалб қилиш орқали 352 та лойиҳа юзасидан 44,8 миллион доллар ажратилиб, 1 850 та иш ўрни яратилди.

Бугунги вазиятдан келиб чиқиб тижорат банклари томонидан жорий йилнинг 2 июнь ҳолатида вилоят бўйича 4871 юридик шахснинг 1 триллион 321 миллиард сўмлик кредитлари бўйича тўлов муддатлари 2020 йил 1 октябрга қадар узайтирилди.

Худди шундай, жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга ажратилган 152 мингдан ортиқ кредитлар бўйича ҳам таътиллар берилди.