Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандлик ота-оналарнинг 69 фоизи мактаблар ўз фаолиятини анъанавий шаклда сентябрь ойидан тиклашига рози
12:00 / 2020-08-28

2020-2021 янги ўқув йилида вилоятдаги умумтаълим мактабларининг ўқувчилари сони 732470 нафар бўлиши кутилмоқда.


Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг бугун – 28 август куни ўтказилган сессиясида умумий ўрта таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи С.Усмонов ахборот берди.

Қайд этилишича, янги ўқув йилида вилоят халқ таълими бошқармаси тизимидаги 1254 умумий ўрта таълим муассасаси (1246 мактаб, 8 махсус мактаб-интернат) фаолият олиб боради. Шунингдек, 17 баркамол авлод болалар мактаби ва 1 меҳрибонлик уйи мавжуд.

2020-2021 янги ўқув йилида вилоятдаги умумтаълим мактабларининг ўқувчилари сони 732470 нафар бўлиши кутилмоқда.

Янги 2020/2021 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 1-синфларига келиши кутилаётган 78897 нафар болаларга 12 номдаги “Президент совғаси”ни жойларга етказиш ишлари амалга оширилмоқда. 2020 йил 26 август ҳолатига 1-синфга 75177 нафар болалар қабул қилинган.

Бугунги кунда вилоятдаги 1199 та мактаб янги ўқув йилига тайёрланди. Барча умумтаълим муассасаларида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

– Республика ҳукумати томонидан берилган топшириқ асосида 25-26 август кунлари вилоятнинг барча туман, шаҳарлардаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ота-оналари ўртасида сўровнома ўтказилди, – деди С.Усмонов. – Сўровномада вилоят мактабларида таълим оладиган 732 минг 470 нафар ўқувчиларнинг 674530 нафар (92 фоизи) ота-оналари иштирок этди. 466 минг 671 нафар (69 фоиз) ота-она “Мактаблар ўз фаолиятини анъанавий шаклда сентябрь ойидан бошлаши”ни истаса, 207 минг 859 нафари (31 фоизи) бунга қарши эканлигини билдирди.

Шунингдек, сўровда қатнашганларнинг 33 фоизи мактаблар ўз фаолиятини 7 сентябр бошлашини ёқлади. 30 фоиз иштирокчилар 14 сентябрдан, 11 фоизи 2 октябрдан, 25 фоизи пандемия тугаганидан сўнг бошлаш зарурлигини билдирди.

Боласини анъанавий шаклда таълим олиши учун мактабга юборишга тайёр ота-оналар 477 минг 94 нафар (71 фоиз)ни ташкил этган бўлса, 197 минг 436 нафар (29 фоиз) ота-она онлайн таълим тизимини афзал кўрар экан.

Энг муҳими, сўровда қатнашганларнинг 97 фоизи мактабларда тиббий ниқоб тақиш талаб этилган тақдирда фарзанди ниқоб тақишига рози эканлигини баён этган.