Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанддаги даволаш марказини германиялик шифокорлар эътироф этди
18:44 / 2020-08-24

Коронавирус инфекцияси қарши курашиш ва ушбу касалликка чалинган беморларда даволашда ўзбекистонлик ҳамкасблари билан тажриба алмашиш мақсадида юртимизга ташриф буюрган бир гуруҳ германиялик мутахассислар Самарқандга келди.


Коронавирус инфекцияси қарши курашиш ва ушбу касалликка чалинган беморларда даволашда ўзбекистонлик ҳамкасблари билан тажриба алмашиш мақсадида юртимизга ташриф буюрган бир гуруҳ германиялик мутахассислар Самарқандга келди.

Роберт Кох институти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси, Франкфурт-Майн ва Дюссельдорф университетлари клиникалари экспертларидан иборат мутахассислар Самарқанд шаҳрида ташкил этилган махсус даволаш ва тақсимлаш марказида бўлди. Бу ерда коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнини кузатди.

photo_2020-08-24_19-17-49.jpg

photo_2020-08-24_19-17-46.jpg

– Ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари билан коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича ўзаро тажриба алмашяпмиз, – дейди Халқаро соғлиқни сақлаш маркази раҳбари ўринбосари Андреас Янсен. – Самарқандда ташкил этилган махсус даволаш ва тақсимлаш марказида беморлар ва шифокорлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирдик. Бу муассаса жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган тиббий марказ бўлибди, десам адашмайман. Африка, Европа ва Осиё мамлакатларида ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар билан танишга мутахассис сифатида ана шундай хулосага келдим.

Мулоқот чоғида германиялик мутахассислар самарқандлик шифокорларга ўз тажрибаларидан келиб чиқиб, беморларни даволашда таклиф ва тавсияларини берди.