Самарқанддаги 516-сайлов участкасида сайловчи идентификация белгилари асосида қайд қилинмоқда
Бу жараён тажриба тариқасида Каттақўрғон туманидаги 2-мактаб биносида жойлашган сайлов участкасида амалга оширилмоқда.
Бу жараён тажриба тариқасида Каттақўрғон туманидаги 2-мактаб биносида жойлашган сайлов участкасида амалга оширилмоқда.
– Участкамизда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган 784 нафар фуқаро овоз бериши режалаштирилган, – дейди участка сайлов комиссияси раиси Шоира Мусаева. – Бугун бу ерга келаётган сайловчилар идентификация белгилари асосида қайд этилмоқда. Бунинг учун уч дона биометрик идентификатор ўрнатилган. Жараён қуйидагича амалга оширилади: фуқаро паспорти билан келиб, уни идентификаторга қўяди. Компьютерга ўрнатилган видеорегистратор фуқаронинг базада мавжудлигини ва қаршисида турган одам идентификаторга қўйилган паспорт эгаси эканлигини қайд этса, унга бюллетен берилади. Яъни, бир одам бошқа фуқаронинг ўрнига сайлов бюллетени олмаслиги электрон тарзда кафолатланган.

Жараённинг сифатли, тезкор амалга оширилиши учун участка юқори тезликдаги интернет билан таъминланган. Юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни қисқа фурсатда бартараф қилиш учун тажрибали мутахассислар бириктирилган.