Самарқанддаги 1052 сайлов участкасида овоз бериш бошланди
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан Самарқанд шаҳридаги 103-сайлов участкасида сайлов жараёнлари бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан Самарқанд шаҳридаги 103-сайлов участкасида сайлов жараёнлари бошланди.
“Янги Ўзбекистон — янги сайловлар“ шиори остида ўтаётган муҳим сиёсий жараёнда сайловчилар фаол иштирок этмоқда.
– Участкада биринчи бўлиб овоз бердим, – дейди “Дарғом“ маҳалласида яшовчи Давлат Тангиров. – Сайлов жараёнлари эрта тонгдан белгиланган талабларга мос бошланди. Албатта, якунда муносиб номзодлар депутатлар сафидан жой олади, деб ўйлайман.
