Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда туризм соҳаси вакилларига 320 миллион сўм ссуда берилди
16:23 / 2020-09-08

Пандемия даврида соҳага 12 турдаги имтиёз, грант, субсидия ва ссуддалар ажратилиши белгиланган.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 майдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги қарорига асосан меҳмонхона ва туроператорлик ташкилотларига фоизсиз мақсадли ссуддалар, гидлар, ҳунармандлар, овқатланиш шохобчалари учун грантлар ажратилмоқда. 

Пандемия даврида соҳага 12 турдаги имтиёз, грант, субсидия ва ссуддалар ажратилиши белгиланган.

– Тасдиқланган низомга мувофиқ ссуда, жойлаштириш воситаларига ҳар бир ётоқ ўрни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида ва туроператорлар учун 2019 йилдаги ўртача ойлик иш ҳақи фондининг уч бараваридан ошмайдиган миқдорда бир марталик 12 ой муддатга фақат ташкилотнинг бевосита штатлар жадвалига киритилган ходимларнинг иш ҳақларини тўлаш учун ажратилади – дейди Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти бошлиғи Д.Нарзиқулов. – Мазкур имтиёздан фойдаланиш мақсадида бугунги кунга қадар вилоятимиздаги 268 та тадбиркорлик субъекти томонидан 7 млрд. 299 млн. сўм миқдорида ссуда олиш истаги билдирилган. 

Шундан 36 тадбиркорлик субъекти томонидан 1 млрд. 525 млн. сўмлик ссудда олиш бўйича ариза ва тегишли хужжатлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига топширилган. Ҳозирча ушбу тадбиркорлик субъектларидан 7 тасига 320 млн. сўм миқдоридаги ссудда уларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиб берилди. Қолган 29 тадбиркорлик субъектининг мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, айни пайтда яна 232 тадбиркорлик субъекти томонидан ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Бундан ташқари туризм соҳасидаги “стартап” лойиҳалар ва инновацион бизнес ғояларни, жумладан, ахборот дастурлари ва хизматларини қисман субсидиялаш учун 208 млн. сўмлик 7 та лойиҳа ҳужжатлари топширилган. Хорижий ошхона ёки алоҳида йўналиш бўйича ихтисослашган тематик овқатланиш шохобчалари, овқат, озиқ-овқат ва сувенир маҳсулотларини етказиб бериш лойиҳаларига грантлар ажратиш бўйича 5 та тадбиркорлик субъекти томонидан 380 млн. сўмлик лойиҳалар шакллантирилди.

Департамент маълумотларига кўра, тадбиркорлик субъектларининг ҳаражатлари, олдин олган кредитларини қоплаш учун бугунги кунда вилоятдаги 20 тадбиркорлик субъекти томонидан 38 млрд. 911 млн. сўм миқдоридаги кредитларни қисман субсидиялашга талаб мавжуд.

Жойлаштириш воситаларини тез қуриладиган конструкциялар (ўтовлар, контейнерлар, сендвич панеллар) билан қуриш ҳаражатларининг бир қисмини қоплаш бўйича бугунги кунга қадар 10 та тадбиркорлик субъекти томонидан 340 та иш ўрин яратиш шарти билан 1 млрд. 700 млн. сўмлик лойиҳа ҳужжатлар шакллантирилган.

Меҳмонхоналарга тоифа олиш ёки ошириш учун реновация, реконструкция ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича ҳаражатларини қоплаш бўйича мавжуд 3 та меҳмонхонага уч юлдузли тоифа олиш ҳисобига улардаги 194 хонанинг ҳар бирига 5 млн. сўмдан жами 970 млн. сўм миқдоридаги субсидия ажратилиши кутилмоқда.

photo_2020-09-08_16-12-59.jpg

photo_2020-09-08_16-13-00.jpg

photo_2020-09-08_16-13-04.jpg

photo_2020-09-08_16-13-05.jpg

photo_2020-09-08_16-13-06 (2).jpg

photo_2020-09-08_16-13-06.jpg

photo_2020-09-08_16-13-07.jpg