French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда тадбиркорлар ҳуқуқларини поймол қилган 19 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди
15:07 / 2020-08-21

Ерларнинг талон-торож қилинганлиги ҳолати юзасидан 65 та жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов давомида 1,6 млрд. сўмлик зарарларнинг ундирилиши таъминланди.


Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 21 август куни ўтказилган ўн иккинчи сессиясида вилоят прокурори Ф.Зуфаровнинг худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда 2020 йил 6 ойи давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Ахборотда қайд этилишича, ҳисобот даврида кўрилган чоралар, давлат органлари ҳуқуқий ҳужжатларининг доимий равишда ўрганилиши натижасида 6056 та прокурор назорати ҳужжатлари қўланилиб, 1343 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. 

Прокурорларнинг қарор ва тақдимномалари асосида 2012 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди. Ноқонуний қарорларга 1349 та протест келтирилди ҳамда судларга 19 млрд. сўмлик 614 та даъво аризалари киритилди. 

Ўтказилган текширувлар натижаси билан ҳамда жиноятларни тергов қилиш жараёнида 14 млрд. сўмлик ёки 96 фоиз зарарларнинг ундирилиши ва маҳаллий бюджетга туширилиши таъминланди. Фақатгина умумий назорат йўналиши бўйича қўпол қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 157 та жиноят иши қўзғатилди. 

Ижтимоий-иқтисодий соҳаларда прокурор назоратини таъминлаш баробарида фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатишга эътибор қаратилди. Жумладан, ёрдамга муҳтож 3320 нафар фуқаронинг муаммолари ҳал этилди, 200 нафар фуқаронинг 600 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақи, пенсия ва нафақа пуллари ундириб берилди, ўзлаштириш, талон-торож қилиш ва суиистеъмолчиликлар оқибати етказилган 1 млрд. сўм зарар айбдорлардан ундирилди. 

Ишсизликни қисқартириш мақсадида прокурорлар ташаббуси билан 22 та меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 597 нафар (жумладан, 252 нафар аёллар) иш билан таъминланди. 

Бу борада олиб борилган тадбирлар давомида 400 дан ортиқ назорат ҳужжатлари қўлланилиб, 283 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди ва қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 8 та жиноят иши қўзғатилди. 

Учрашув, қабул ва назорат тадбирлари давомида 605 нафар тадбиркорларнинг турли муаммолари бартараф этилди, 432 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди, фаолияти тўхтаб қолган 220 та корхона тикланди ва уларда 1117 та қўшимча иш ўринлари яратилди. 10,3 млн. долларлик хорижий инвестициялар жалб этилишида амалий ёрдам кўрсатилиб, 59 нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Тадбиркорлар ҳуқуқларини паймол этган 19 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди, 3 та жиноят иши қўзғатилди.

Ерларнинг талон-торож қилинганлиги ҳолати юзасидан 65 та жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов давомида 1,6 млрд. сўмлик зарарларнинг ундирилиши таъминланди. 

Самарқанд туманидаги “Исломов Исмат Узумзорлари” фермер хўжалиги раҳбари 42 сотих ер майдонини 4 нафар фуқарога 35 минг долларга сотганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

– Юзага келган бундай вазиятни инобатга олиб, ҳокимликлар ва тегишли идоралар ҳамкорлигида ер майдонларини хатловдан ўтказдик ва 1549 гектар ноқонуний фойдаланиб келинаётган ерларни заҳирага қайтарилди – деди Ф.Зуфаров. – Ушбу йўналишда 1587 та прокурорлик назорати ҳужжатлари қўлланилиб, фермерлар ва давлат манфаатларини кўзлаб 16,9 млрд. сўмлик 501 та даъво аризалари киритилди ҳамда ноқонуний қарорларни бекор қилиш тўғрисида 132 та протестлар келтирилди.