Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда саккиз ойда 10,2 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди
20:07 / 2020-09-15

Пандемия сабаб жорий йилнинг 1 апрелидан Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган 5145 саноат корхонасидан 551 тасининг иши вақтинча тўхтади. 567 корхона 25 фоиз, 1062 корхона 50 фоиз қувватда ишлади.


Пандемия сабаб жорий йилнинг 1 апрелидан Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган 5145 саноат корхонасидан 551 тасининг иши вақтинча тўхтади. 567 корхона 25 фоиз, 1062 корхона 50 фоиз қувватда ишлади.

Бу рақамлар Самарқанд вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида қайд этилди.

– Асосий йўқотиш автомобиль саноатига тўғри келди ва вилоятимиздаги уч корхонада (“SamAvto”, “JV MAN Uzbekistan”, “UZAuto Trailer”) йилнинг саккиз ойда ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 979,2 миллиард сўмга пасайди. Фаолияти тўхтаб қолган ёки ишлаб чиқариш сурати пасайган корхоналарнинг ҳар бири бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, уларга ёрдам кўрсатилди. Давлатимиз томонидан бир қатор имтиёз ва енгилликлар берилди. 

photo_2020-09-15_20-06-15.jpg

Шу боис саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ҳар ойда ўртача 1,2 триллион сўмни ташкил этиб, 8 ойда 10,2 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йил якуни билан 16,6 триллион сўм ёки ўтган йилга нисбатан 102,1 фоизни ташкил этади. Жумладан, шу йил ишга тушган 53 та янги лойиҳа ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажми 285,1 миллиард сўмга ошади, қувватлардан тўлиқ фойдаланилмаётган 170 та корхона ҳисобидан 612 миллиард сўм қўшилади. Кичик саноат зоналарида ишга тушган 60 та янги лойиҳа ҳисобига 245,7 миллиард сўмга кўпаяди. Шунингдек, “Ургут” эркин иқтисодий зонасида 49 та янги ишга тушган лойиҳа ҳисобидан 646,2 миллиард сўмлик қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш кутилмоқда.

Саноати орқада қолаётган Каттақўрғон шаҳар, Қўшработ, Нуробод, Пайариқ ва Пахтачи туманларида ҳам умумий қиймати 1,9 триллион сўмлик 137 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Хусусан, 2020 йилда умумий қиймати 415,3 миллиард сўмлик 65 та лойиҳа ишга туширилади.

Қайд этилишича, инвестиция дастурига асосан йил якунига қадар қиймати 148 миллион доллар бўлган 13 та йирик инвестиция лойиҳасини ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.