Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда миллий кураш тури бўйича ўтказилган халқаро мусобақа ғолиблари аниқланди
09:23 / 2019-09-15

Самарқанд шаҳрида вилоят ҳокими соврини учун спортнинг миллий кураш тури бўйича халқаро мусобақа якунланди.


Самарқанд шаҳрида вилоят ҳокими соврини учун спортнинг миллий кураш тури бўйича халқаро мусобақа якунланди.

Мусобақада Индонезия, Тожикистон ва Қозоғистондан ҳамда юртимизнинг 60 дан ортиқ сара полвонлари уч вазн тоифасида куч синашди.

73 килограмм вазнли полвонлар ўртасида кечган баҳсларда андижонлик Раҳматилла Нуриддинбековга тенг келадиган рақиб топилмади. 90 килограмм вазнда самарқандлик Муҳаммадали Шамсиддинов биринчи ўринни қўлга киритди. 90 килограммдан оғир вазнли полвонлар беллашувида мутлақ ғолиблик хоразмлик Болтабой Болтаевга насиб этди.

Самарқанд вилояти ҳокими ушбу полвонларга мусобақанинг бош соврини – “Спарк” автомобилларини топширди.

Шунингдек, мусобақанинг 2-3 ўрин соҳиблари, фаол курашган спортчилар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон кураш федерациясининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

photo_2019-09-15_10-26-07.jpg

photo_2019-09-15_10-26-12.jpg

photo_2019-09-15_10-26-18.jpg

photo_2019-09-15_10-26-19.jpg

photo_2019-09-15_10-26-21.jpg