Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда коронавирус инфекциясини юқтирганлар 14 нафарга етди
14:23 / 2020-04-19

Ҳозирда беморларнинг умумий аҳволи яхши.


2020 йил 18 апрель соат 18:30 ҳолатида вилоятимизда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони яна 6 нафарга ошиб, жами 14 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

Ҳозирда беморларнинг умумий аҳволи яхши. Шифокорлар ва мутахассислар томонидан назорат остида бўлган барча беморлар белгиланган стандартлар бўйича даволанмоқда.

Бугунги кунда вилоятда 4065 нафар фуқаро карантин назорати остига олинган. Жумладан, 647 киши стационар шароитидаги тиббий кузатув остида. Мутасаддилар томонидан вилоятда эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.