French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда карантин талабларига амал қилмаган ҳайдовчига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
20:18 / 2020-04-07

Бугунги кунда Самарқанд шаҳрига кириш ва чиқиш йўлларида 27 та тўсиқ пост ташкил этилган.


Бугунги кунда Самарқанд шаҳрига кириш ва чиқиш йўлларида 27 та тўсиқ пост ташкил этилган. Бу масканларда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари ва бошқа мутасадди идоралар ходимлари карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда хизмат олиб бормоқда.

Афсуски, ушбу постларда айрим юртдошларимиз карантин қоидаларига зид ҳаракат қилаётгани ҳам қайд этилмоқда, деб хабар беради Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати. 

photo_2020-04-07_20-20-01.jpg  

Жумладан, бугун – 7 апрель куни Самарқанд туманининг Юқори Қайнама маҳалласи ҳудудидан шаҳарга кирувчи йўлда ҳаракатланиб келаётган 30 О 745 ТА давлат рақам белгили “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси 24-тўсиқ пост орқали Самарқанд шаҳрига ҳеч бир сабабсиз киришга уринди.

Ҳайдовчи уни тўхтатишга уринган ЙПХ инспекторларига чап бериб ўтиш учун тезликни ошириб ҳаракатланаётганда автомашина мувозанатини йўқотиб, ён томонида бўлган юк машинасига урилиб кетди.

Ушбу ҳуқуқбузар ҳайдовчига Самарқанд туман маъмурий суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.