Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда имтиҳонлар бошидан буён 185 та қоидабузарлик аниқланди
23:05 / 2020-09-10

Жорий йилги имтиҳон тадбирлари бошидан буён, Самарқанд вилоятида 123 та телефон, 40 та техника мосламалари, 9 та «шпаргалка», 1 та «қўлбола» алоқа воситаси, 12 та «ўрнига-ўрин» киришга уриниш ҳолатлари аниқланган.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан вилоятда 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича тест синовларини топшириш қоидалари бузилмаслик назорати бўйича мунтазам равишда тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ хабарига кўра, 9 сентябрь куни ИИБ ходимлари томонидан Тест маркази ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда имтиҳон объектларида белгиланган қоидаларини бузиш билан боғлиқ 28 та ҳолат аниқланди.

Шундан, 8 та ҳолатда рўйхатдаги абитуриент ўрнига бошқа шахсларнинг имтиҳонга киришга бўлган уринишлари ҳамда 18 та ҳолатда уяли алоқа аппаратларини ҳамда 2 та ҳолатда «шпаргалка» ларни яширин равишда олиб кириш билан боғлиқ қоидабузарликлар аниқланиб, ҳолатлар тегишли тартибда расмийлаштирилди.