Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда дори воситалари савдоси билан боғлиқ 3 та жиноят иши очилди
10:57 / 2020-07-21

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Муҳаммаджон Рўзматов маълум қилди.


Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Муҳаммаджон Рўзматов маълум қилди.

Бошқарма бошлиғининг таъкидлашича, бугунги кунда вилоятдаги 5 корхона дори воситалари ва 2 корхона тиббий буюмлар ишлаб чиқариш билан билан шуғулланади. 55 корхона эса бу маҳсулотларнинг улгуржи савдоси билан машғул.

Айни пайтда вилоят аҳолисига 660 та хусусий дорихона ва уларнинг 620 та филиаллари дори-дармон ва тиббий буюмларни чакана сотиш хизматини кўрсатмоқда. Шунингдек, туманлар марказлари ва узоқ ҳудудларда 221 та асосий дорихона ва 195 та дорихона филиаллари фаолият юритмоқда.

Пандемия даврида дорихоналарда дори-дармон ва тиббий буюмларнинг сунъий тақчиллигини юзага келтирмаслик, нархлар асоссиз оширилишининг олдини олиш мақсадида бошқарма ходимлари томонидан дорихона раҳбар ва сотувчилари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Бундан ташқари, вилоятда қалбаки ва ноқонуний дори воситалари савдосининг олдини олиш борасидаги тадбирлар натижасида шу пайтгача 4 та, жумладан, 3 та жиноий иш очилди.