Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда бизнес омбудсман хулосаси асосида 16 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди
15:59 / 2020-07-17

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг асоссиз аралашувини олдини олиш, хусусий мулк дахлсизлигининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг устуворлиги принципини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Бизнес-омбудсманнинг Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи ходимларига 2020 йилнинг олти ойи мобайнида тадбиркорлик субъектларидан 156 та мурожаат келиб тушди. Мазкур мурожаатларнинг 39 таси қаноатлантирилди, 93 таси бўйича тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтириш берилди, 18 та мурожаат тегишлилигига кўра бошқа идораларга юборилди. 

Келиб тушган мурожаатларнинг 25 фоизи ер ва бинолар билан боғлиқ масалаларга, 10 фоизга яқини солиқ муносабатларига, 8 фоизи шартномавий муносабатларга, 5 фоиздан ортиғи кредит ва банклар фаолиятига оид мурожаатларни ташкил қилди. 

Жумладан, “GRAVER MENEDJMENT” МЧЖ бир неча ойдан буён норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ҳуқуқ берувчи лицензия ололмай келаётганлиги ҳақидаги мурожаати бўйича тадбиркорга қисқа муддатларда лицензия олиб берилиши таъминланди. 

Давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган таҳлил ва ўрганишлар натижаларига кўра давлат идораларига 5 та тақдимнома юборилди, судларга тадбиркорлар манфаатини кўзлаб 9 та аризалар киритилди. 

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ноқонуний равишда текширишлар ўтказганлиги, улар фаолиятини ноқонуний равишда тўхтатиб қўйганлиги, тадбиркорларга белгиланган муддатларда рухсатномаларни бермаганлиги, белгиланган имтиёз ва преференцияларни қўлламаганлиги, шунингдек тадбиркорларнинг мурожаатларини ўрганиш бўйича сўров хатлари бўйича нотўғри маълумот берганлиги ёки мурожаатни кўриб чиқиш муддатини бузганлиги каби ҳуқуқбузарликлар учун солиқ, қурилиш назорат инспекцияси, мактабгача таълим, ер ресурслари ва давлат кадастри, агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш, кон-геология фаолиятини назорат қилиш идораларида фаолият юритувчи 19 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, судларга юборилди. 

Киритилган таъсир чоралари натижасида ҳокимликлар ва бошқа давлат идораларининг 6 та ҳужжатлари бекор қилинди, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 16 нафар шахс маъмурий, 13 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди. 

Шодибек ҲАМРОЕВ, 
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва
 қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш б
ўйича вакил девонининг Самарқанд вилоятида 
фаолият кўрсатувчи етакчи инспектори