Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда беш соат ичида 923 минг сайловчи овоз беришда қатнашди
14:34 / 2019-12-22

Халқаро матбуот маркази Самарқанд вилоят бўлимида сайлов жараёнларининг боришига бағишланган брифинг ўтказилди.

Халқаро матбуот маркази Самарқанд вилоят бўлимида сайлов жараёнларининг боришига бағишланган брифинг ўтказилди.

Вилоят сайлов комиссияси раиси С.Нуриевнинг таъкидлашича, Самарқанд вилоятидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 16 нафар, халқ депутатлари вилоят Кенгашига 60 нафар, шаҳар ва туманлар кенгашларига 480 нафар депутат сайланади.

Сиёсий партиялар томонидан вилоят кенгаши депутатлигига номзоди кўрсатилган 6 нафар номзод, шаҳар ва туманлар кенгашларига кўрсатилган 36 нафар номзод ўз аризасига биноан номзодлигини қайтариб олди.

Бугун тонгдан вилоятдаги 1052 та сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси билан бошланди.

Сайлов жараёнларида Самарқанд вилояти бўйича жами 2 миллион 47 минг 353 нафар фуқаро рўйхатга олинган. Улардан 200 минг нафарга яқини сайловда илк бор иштирок этаётган ёшлардир.

Брифингда С.Нуриев соат 13.00 гача 923 минг нафардан ортиқ сайловчи овоз берганлигини маълум қилди.

Сайлов жараёнлари давом этмоқда.