Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда ҳам пилла топшириш бошланди
09:49 / 2020-05-26

Айни пайтда вилоят туманларида пиллани қайта ишлаш корхоналарига топшириш бошланди.


Самарқанд вилоятида жорий йил баҳорги мавсумда 49 минг 350 қути хориждан келтирилган ва маҳаллий ипак қурти парваришланиб, 2714 тонна пилла етиштиришни режалаштиришган.

Айни пайтда вилоят туманларида пиллани қайта ишлаш корхоналарига топшириш бошланди.

Жумладан, 5527 қути ипак қурти боқаётган Каттақўрғон тумани пиллакорлари ҳам йилнинг дастлабки ҳосилини буюртмачиларга етказиб бермоқда.

image_2020-05-26_09-10-48.png

– Баҳорги мавсумда туманимизда 304 тонна пилла хом ашёси етиштириш режалаштирилиб, бунинг учун фермер хўжаликлари ва оилавий звенолар билан шартномалар имзолаган эдик, – дейди Каттақўрғон туманидаги “Кумуш тола” масъулияти чекланган жамияти раиси М.Ниёзова. – Бугунги пандемия шароитида 4 мингдан ортиқ хонадон ушбу машғулот билан шуғулланди ва даромад қилди. Уларга ҳар бир қути ипак қурти учун 300 минг сўмдан бўнак пули берилган эди. Бугун эса пиллакорларга бир килограм пилла учун тарози бошида 21 минг сўмдан ҳақ тўланмоқда. Бу йил ҳосил ҳар йилгидан баракали бўлди. Туманимизда етиштирилган пиллани тўлиқ ўзимизда қайта ишлаб, эскпорт қилишни режалаштирганмиз.

– Фермер хўжалигимиз аъзолари билан 19 қути ипак қурти парваришлаб, бугун дастлабки 15 қути ҳосилини териб, шартнома мажбуриятини бажардик, – дейди Каттақўрғон туманидаги “Илёсхон” фермер хўжалиги бошлиғи О.Очилов. – Қолган тўрт қутини ҳам бир-икки кунда келтириб топиширамиз. Режадан ортиқча бу ҳосил пиллакорларимиз учун қўшимча даромад бўлади.

Вилоятнинг бошқа туманларида ҳам пилла топшириш давом этмоқда.