Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда 40 та эҳтиёжманд оилага замонавий хонадонлар калити топширилди
17:15 / 2020-03-02

Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивида бунёд этилаётган замонавий кўп қаватли уйларнинг яна 18 таси тантанали тарзда фойдаланишга топширилди.

Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивида бунёд этилаётган замонавий кўп қаватли уйларнинг яна 18 таси тантанали тарзда фойдаланишга топширилди.

Эътиборли жиҳати, Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан мазкур кўп қаватли уйлардаги 40 та хонадон оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган ва боқувчисини йўқотган уй-жойга ўта муҳтож оилалар ва ёшларга тасарруф этиш ҳуқуқисиз, беғараз тарзда берилди. 

Шунингдек, вилоят ташкилотларида фаолият олиб бораётган, уй-жойга муҳтож мутахассисларга ҳам ана шу тартибда 60 та хонадон ажратилди.

photo5395663192744635675.jpg

– Ўн беш йилдан буён уйсизман, – дейди Насиба Улуғмуродова. — Қийналганимдан болаларимни меҳрибонлик уйига топширишга мажбур бўлганман. Мана бугун вилоят ҳокимлиги бизга икки хоналик уй берди. Миннатдорлигимни сўз билан ифодалаб бера олмайман.

Туркия технологияси асосида барпо этилган замонавий уйлар 9 балли зилзилага бардош бера олади. Ҳар бир хонадонда замонавий иситиш мосламаси, газ плитаси, ошхона мебели бўлиб, уйлар яшаш учун тайёр ҳолда аҳолига топширилмоқда.

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовнинг таъкидлашича, йил якунига қадар бу ерда 1680 ўринли янги мактаб, 8 та давлат, давлат-хусусий шериклик асосида ҳамда оилавий боғча ташкил этилади. Шунингдек ёшларнинг ўз қизиқиш ва маҳоратларини намойиш этишлари учун 15 қаватли “IT-PARK” қурилади. Массив яқинида эса республика тез-тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали ва 150 ўринли оилавий поликлиника бунёд этилмоқда.