Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда 28 минг нафар мактаб ўқитувчиси гриппга қарши эмланди
15:30 / 2020-10-19

Тиббиёт хонаси мавжуд бўлмаган мактабларда гриппга қарши эмлаш ишларини ташкил этиш учун алоҳида хоналар ажратилди.


Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги ва халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 2 октябрдаги қўшма қарорига кўра, Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим муассасалари ўқитувчи ва ходимлари грипп ва ўткир респиратор инфекцияларга қарши эмланмоқда.

Бошқарма ахборот хизматининг маълум қилишича, гриппга қарши эмлаш ишларини ташкил этиш учун таълим муассасаларида эмлаш пунктлари ташкил этилиб, зарур тиббий буюмлар ва биринчи ёрдам кўрсатиш дори-дармонлари билан таъминланди. Тиббиёт хонаси мавжуд бўлмаган мактабларда гриппга қарши эмлаш ишларини ташкил этиш учун алоҳида хоналар ажратилди.

– Қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида айни пайтга қадар мактабларимизнинг 28 минг нафар педагог ҳамда ходимлари гриппга қарши эмланди, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси шўъбаси мудири Муродилло Якубов. – Бу жараёнда, биринчи навбатда, бошланғич синф ўқитувчилари эмланмоқда. Ундан сўнг, албатта, катта синф ўқитувчиларини ҳам гриппга қарши эмлаш давом этади. Ушбу йўналишда олиб борилаётган барча ишлар кунлик мониторинг қилиб борилмоқда.

Бугунги кунда Самарқанд вилояти халқ таълими тизимида 56 526 нафар педагог ва мураббийлар меҳнат қилмоқда.