Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда 25 минг гектардан ортиқ ерда тўқсонбости экин экилмоқда
17:01 / 2020-10-20

Заминимиз саховатли, тупроғимиз олтинга тенг. Деҳқончиликнинг ҳадисини олган одам йилнинг тўрт фаслида ҳам ердан самарали фойдаланиб, сабзавот ва полиз экинлари етиштирган.


Заминимиз саховатли, тупроғимиз олтинга тенг. Деҳқончиликнинг ҳадисини олган одам йилнинг тўрт фаслида ҳам ердан самарали фойдаланиб, сабзавот ва полиз экинлари етиштирган.


Бугунги куз кунларида ҳам келгуси йил ҳосили учун айрим сабзавот экинларини тўқсонбости усулида экиб, эрта баҳорда мўл ҳосил олиш мумкин.

Шу жиҳатдан давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 15 октябрдаги “Саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори пандемия шароитида аҳолининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш ҳамда мамлакатимизнинг бу борадаги экспорт салоҳиятини оширишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Мазкур муҳим тадбирга Самарқанд вилоятида ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси маълумотларига кўра, 2020 йилда вилоят бўйича 25 минг 405 гектар майдонда тўқсонбости усулида сабзи, саримсоқпиёз, карам, ош лавлаги, турли хил кўкатлар етиштириш режалаштирилган. Жумладан, фермер хўжаликлари томонидан 5 минг 972 гектар ерда, шунингдек, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларининг 5 минг 951 гектарида тўқсонбости экинлари етиштириш режалаштирилган. Жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида фермер хўжаликлари томонидан 610 гектар ерда пиёз, 486 гектарда саримсоқпиёз, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида 2 минг 902 гектар ерда пиёз, 3 минг 49 гектарда саримсоқпиёз экилган.

– Тўқсонбости экинларни экиш давомида ҳудудларнинг иқлим шароити, тупроқ унумдорлигига алоҳида эътибор берилмоқда, – дейди агроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси катта инспектори Ғиёсиддин Жўрақулов. – Ҳозирга қадар Ургут, Пайариқ ва Қўшработ туманларида тўқсонбости экинлар тўлиқ экилди. Тойлоқ ва Самарқанд туманларида экиш билан боғлиқ агротехник тадбирлар ниҳоясига етказилмоқда.