Самарқандда 2099 шохобча фаолияти вақтинча тўхтатилди
Умумий овқатланиш корхонаси сифатида рўйхатдан ўтган барча тадбиркорлик субъектлари ҳам мазкур хизматни тақдим этиши мумкин.
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, айни пайтда вилоят бўйича 1848 умумий овқатланиш корхонасига тегишли 2099 та шохобча, жумладан, 1676 ошхона, 265 тўйхона, 84 ресторан, 27 бар ва 47 кафе ўз фаолиятини вақтинча тўхтатди. Лекин тайёр овқатларни етказиб бериш хизмати кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давом эттирмоқда.
Умумий овқатланиш корхонаси сифатида рўйхатдан ўтган барча тадбиркорлик субъектлари ҳам мазкур хизматни тақдим этиши мумкин.