Самарқандда 15 кунда 73 нафар сохта тадбиркор фаолиятига чек қўйилди
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, 17-31 март кунлари давомида ҳамкорликда 73 марта назорат тадбирлари ўтказилди.
Самарқанд вилояти давлат солиқ хизмати органлари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида мамлакатимизда карантин эълон қилинган кундан буён кундалик эҳтиёж учун зарур маҳсулотларнинг нархи назорат қилиб келинмоқда.
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, 17-31 март кунлари давомида ҳамкорликда 73 марта назорат тадбирлари ўтказилди. Мазкур тадбирлар чоғида амалдаги тартибларга зид равишда 2 та ҳолатда ҳимоя ниқоблари, 1 та ҳолатда антисептик воситалар, 27 та ҳолатда картошка, 9 ҳолатда ўсимлик ёғи, 4 ҳолатда ун ва 30 ҳолатда бошқа маҳсулотлар сотилаётгани аниқланиб, бундай “тадбиркорлар“ фаолиятига чек қўйилди.