Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда 103 нафар беморнинг 40 нафари уйида даволанмоқда
12:05 / 2020-08-07

Уларнинг 1054 нафари касалликдан тўлиқ тузалган.


Самарқанд вилоятидаги коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ҳудудий идоралараро штабининг маълумотларига кўра, бугунги кунда вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасида 40 нафар, ХОСПЕС марказида 95 нафар, СамМИ 2-клиникасида 38 нафар, вилоят кардиология марказида 160 нафар, “Регистон” меҳмонхонасида 21 нафар, “Сўғдиёна” меҳмонхонасида 114 нафар, “Арба” меҳмонхонасида 41 нафар, Ногиронлар реабилитация марказида 70 нафар, Кимёгарлар шаҳарчасидаги вақтинчалик карантин муассасасида 313 нафар фуқаро умумий карантин шароитида сақланмоқда.

Бундан ташқари Самарқанд туманида 108 нафар, Ургутда 68 нафар, Каттақўрғон шаҳридаги реабилитация марказида 41 нафар, Пастдарғомда 40 нафар, Нурободда 37 нафар, Тойлоқ, Пайариқ, Жомбой туманларида 30 нафардан, Нарпайда 25 нафар, Каттақўрғон ва Оқдарё туманларида 22 нафардан, Иштихонда 20 нафар, Пахтачида 19 нафар, Қўшработда 15 нафар, Булунғурда 10 нафар фуқаро карантинда қолмоқда.

Ҳозиргача вилоятда 1160 нафар фуқарода “Covid-19” ташхиси расмий тасдиқланган. Уларнинг 1054 нафари касалликдан тўлиқ тузалган. Беморларнинг 40 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонасида, 23 нафари СамМИ 2-клиникасида, 40 нафари уй шароитида даволанмоқда.

6 август куни вилоятдаги ички ишлар идорлари ходимлари томонидан карантин қоидаларига риоя қилмаган фуқароларга нисбатан 432 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.