Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд: йилнинг биринчи ярмида 1400 га яқин оила суд орқали ажрашди
14:10 / 2020-07-24

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди раиси вазифасини бажарувчи Б.Норовнинг вилояти Кенгаши депутатларига берган ахборотида қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида 9544 та фуқаролик ишлари кўриб чиқилган.


Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди раиси вазифасини бажарувчи Б.Норовнинг вилояти Кенгаши депутатларига берган ахборотида қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида 9544 та фуқаролик ишлари кўриб чиқилган.

Бу ишларнинг 7608 таси қаноатлантирилган бўлса, 1080 таси рад этилган.

Хусусан, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган қишлоқ хўжалиги ер майдонларини қайтариш тўғрисида 2368 та, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкаларида жойлашган қурилмаларни бузишга оид 63 та, ноқонуний қурилмаларни бузиш билан боғлиқ 220 та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган.

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар 2396 тани ташкил этиб, уларнинг 1399 таси қаноатлантирилган. Афсуски, бу республика миқёсидаги энг кўп кўрсаткич ҳисобланади. Никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишлар фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида (587 та ишдан 407 таси қаноатлантирилган), Каттақўрғон (519 та ишдан 301 таси қаноатлантирилган) ва Тойлоқ (402 та ишдан 241 таси қаноатлантирилган) туманлараро судларида бошқа судларга нисбатан кўп қайд этилган. Ярашганлиги сабабли 116 та оила сақлаб қолинган ва томонлар даъво аризаларини қайтариб олган.

Вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида алимент ундириш тўғрисида 1855 та суд буйруқлари чиқарилган.