Самарқанд шаҳрида гиёҳвандлик ўсимлиги етиштираётган шахс аниқланди
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2020 йил 14 август куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сон ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-профилактик чора-тадбирлар натижасида Самарқанд шаҳар Беруний кўчасида яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 4-қисми билан судланган, 1974 йилда туғилган С.В., шу йилнинг март ойидан буён 1 миллион сўм эвазига шаҳарнинг Мовароуннахр кўчасида жойлашган уйларнинг бирини фуқаро М.А. дан ижарага олиб, у ерда “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.