Самарқанд касаба уюшмалари раиси ўз ўрнида қолди
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг VII ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг VII ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Унда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2015 йил июлдан 2020 йил июлгача бўлган фаолияти юзасидан хисоботи ва вилоят кенгашнинг навбатдаги устувор вазифалари муҳокама этилди.
Конференцияда Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг янги таркибдаги кенгаши сайланди. Шу пайтгача кенгашга раҳбарлик қилган Суҳроб Рафиқов навбатдаги муддатга ҳам раисликка тасдиқланди.
Шунингдек, йиғилишда бирлашманинг бошқа раҳбар органлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси қурултойига делегатлар сайланди.
Конференцияда Самарқанд вилояти ҳокими Э. Турдимов иштирок этди ва касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятини кучайтириш, бошланғич ташкилотларнинг ўрни ва ролини ошириш юзасидан ўз таклифларини билдирди.
Тадбирда республика касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари Б.Маҳмадалиев иштирок этди.