Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд аёллари жуда фаол!
19:10 / 2020-03-07

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу мамлакатимиз, жумладан вилоятимиз банк тизимида ҳам яққол кўзга ташланмоқда.

Бугунги кунда Самарқанд вилояти банк тизимида жуда кўп аёллар фаолият олиб боришади. Улар ўз меҳнати билан нафақат вилоят, балки республикамиз иқтисодиётини юксалтиришга ҳисса қўшаётганликларини яхши англаб етишган.

Фаолиятимиз давомида тез-тез вилоятнинг турли ҳудудларига, чекка-чекка қишлоқларга чиқамиз. Хотин-қизлар билан суҳбатлашамиз. Уларни тадбиркорликка, жамоат ишларига жалб этишга ҳаракат қиламиз.

Туманларда бизнес билан шуғулланиш истагида бўлган аёллар бисёр. Уларни мамлакатимизда кредит олиш бўйича яратилган қулайликлар, имтиёзлар билан таништирамиз. Янги иш ўринлари яратиш, ишбилармонлик, хусусан муайян лойиҳаларни амалга ошириш орқали даромад олиш юзасидан зарур маслаҳатлар берамиз.

Бугун байрам муносабати билан ташкил этилган мазкур тантанали маросим менда жуда катта таассурот қолдирди. Биз, тадбир қатнашчилари берилган давлат мукофотлари, совға-саломлар, энг муҳими Ўзбекистон аёлларига қаратилаётган чексиз эътибордан ҳар доим кўнглимиз чоғ. Бундай эътироф барчамизни янги куч билан мамлакатимиз тараққиёти йўлида хизмат қилишга ундайди.

Нигина МАҲМУДОВА, 
Марказий банкнинг
Самарқанд вилояти бошқармаси
кредит бўлими бошлиғи