Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сальвадорда сув тошди, 11 киши ҳалок бўлди
10:32 / 2024-06-18

Сальвадорда юз берган сув тошқини оқибатида камида 11 киши, жумладан уч нафар бола ҳаётдан кўз юмди. Айни пайт мажбурий эвакуация ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда “El Salvador” нашри фуқаро муҳофазаси хизматига таяниб хабар берди.

Кучли ёғингарчилик 40 жойда кўчкига сабаб бўлган, юзлаб дарахтлар қулаган.

Ички ишлар вазири Хуан Карлос Бидегайн айтишича, 882 киши кўчирилган. Фавқулодда вазият ортидан 6 минг одамни сиғдира оладиган 117 бошпана ҳозирланган.

Қўшимча қилинишича, Сальвадор ҳукумати заиф ҳудудлардаги ҳолатни доимий равишда кузатиб боради, хавфли ҳудудлар аҳолисини мажбурий кўчириш шартига риоя қилишга чақиради.

Аввалроқ Жанубий Африка Республикаси жануби-шарқидаги сув тошқинида 12 киши қурбон бўлгани хабар қилинганди. Табиий офатга Жанубий Африка шарқий қирғоғида ёққан кучли ёмғир сабаб бўлган.