Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саломатликнинг ёш дўстлари
18:22 / 2023-06-02

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Бухоро вилояти ташкилоти томонидан соғлом турмуш тарзини шакллантириш, санитария-гигиена соҳасидаги билимларни мустаҳкамлаш, фавқулодда вазиятлар пайтида биринчи ёрдам бериш кўникмаларини чуқур ўргатиш мақсадида “Саломатликнинг ёш дўстлари” мавзусида умумтаълим мактабларидаги санитар постлари ўртасида ўтказилаётган мусобақаларнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда шаҳар-туман умумтаълим мактабларида ғолиб бўлган жамоалар иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти вилоят ташкилот раиси Шаҳодат Ихтиёрова очди ва иштирокчиларни табриклади. Санитария постларининг мақсад ва вазифаларини тушунтирди. Қатнашчиларга омад тилади.  

Мусобақа 7 босқичда бўлиб ўтди.  

Муросасиз кечган баҳсларда 2-ўрин Жондор 2-ИДУМ, 3-ўрин Бухоро туман 1-ИДУМга насиб этди.  

1-ўринни Шофиркон тумани 47-ИДУМ жамоаси қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолиб жамоалар эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

[gallery-12194]

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА