French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саломатлик хизмат самарадорлигининг кафолатидир
15:48 / 2025-10-25

25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни (рукн)

Бухоро вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими қошидаги госпитальнинг капитал таъмирланиб фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда ички ишлар органлари ва соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ҳамда соҳа фахрийлари қатнашди. 

Тадбирда иштирокчилар сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан фуқаролар саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилган чуқур ислоҳотларнинг самаралари ҳақида сўз юритди.

Мазкур тиббиёт маскани 1978 йилда ташкил этилган бўлиб, капитал таъмирлаш ишлари натижасида бинонинг қиёфаси, энергетика тизимлари, шунингдек, лаборатория, физиотерапия, ошхона, овқатланиш заллари ва дам олиш масканлари тўлиқ янгиланди.

Таъмирдан сўнг госпитальнинг сиғими 80 ўриндан 100 ўринга оширилди. Муассаса замонавий тиббий ускуналар билан тўлиқ жиҳозланди, эндиликда ушбу масканда 50 ўринли терапия, 40 ўринли неврология ва 10 ўринли психосоматик бўлимлар фаолият юритади.

Тадбир иштирокчилари янги госпиталда яратилган шароитлар, тиббий хизмат сифати ва иш самарадорлигини ошириш чоралари билан танишиш чоғида, масъуллар билан ходимларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ва реабилитация хизматларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири