Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Саломатлик сари” марафонига старт берилди
14:49 / 2025-12-09

Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 4 декабрь куни Сирдарё вилоятига амалга оширган ташрифи давомида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Саломатлик сари” ташаббуси асосида республика миқёсида муҳим аҳамиятга эга тадбир бошланди. Марафон Сардоба туманидаги 1-сонли ихтисослаштирилган Президент мактабида ташкил этилди.

Тадбирда республика ишчи гуруҳи аъзоси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи Раҳима Мирхолиқова, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирок этди. Улар ташаббуснинг мақсад ва вазифаларини, унинг ёшлар саломатлигини мустаҳкамлашдаги ўрнини атрофлича баён қилди.

Учрашувда асосий эътибор соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар орасида жисмоний ва руҳий барқарорликни мустаҳкамлаш, зарарли одатларнинг олдини олиш, стресс ва депрессия ҳолатларига қарши психологик барқарорликни шакллантириш каби йўналишларга қаратилди. Шунингдек, тадбирда соғлом овқатланиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчиларга овқатланишнинг инсон саломатлигидаги аҳамияти, нотўғри овқатланишдан келиб чиқадиган салбий оқибатлар ва уларнинг олдини олиш йўллари тўғрисида кенг маълумот берилди.

Саломатлик ва стратегик ривожланиш институтининг Сирдарё вилоят бўлими бошлиғи Тожихон Ғаффорова ҳам тадбирда фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, “Саломатлик сари” марафони ёшлар ўртасида нафақат жисмоний соғломликни, балки психологик барқарорликни ҳам ривожлантиришга хизмат қилади. Марафон ҳар бир талаба ва ёш авлоднинг ҳаёт тарзида соғлом одатларни шакллантириш, шахсий ва ижтимоий масъулиятни ошириш учун стратегик аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Ташаббус доирасида таълим муассасалари ўқувчилари, айниқса қизлар учун психолог, шифокор ва спорт мураббийлари иштирокида махсус семинар-тренинглар ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, мунтазам равишда “Саломатлик куни”, спорт мусобақалари, брейн-ринглар, китобхонлик тадбирлари ва профилактик учрашувлар ҳам ташкил қилинади.

Тадбир якунида “Саломатлик сари” ташаббусини вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида босқичма-босқич амалга ошириш режалаштирилгани таъкидланди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири